Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Полшанинг Познан шаҳрида Ўзбекистон фахрий консуллик офиси очилади
Мамлакат элчиси Амирсаид Аъзамхўжаев Варшава шаҳридаги Collegium Humanum университетига ташриф буюрди ва олий таълим муассасаси ректори, Ўзбекистоннинг Полшадаги фахрий консули Павел Чарнецкий билан учрашув ўтказди.
«Дунё» хабарига кўра, ташриф аввалида ректор Варшавадаги бир вақтнинг ўзида 20 минг талаба ўқишга мўлжалланган ва энг замонавий ўқув дастурлари билан жиҳозланган янги университет биноси бўйлаб экскурсия уюштирди.
Мулоқот чоғида томонлар мазкур университет ва унинг Андижон вилоятидаги филиалида ўқув жараёнларининг ташкил этилиши, ўзаро ҳамкорликнинг кейинги шакл ва механизмлари, шунингдек, фахрий консулнинг 2023 йилдаги фаолияти ва 2024 йил учун қўшма режалари муҳокама қилинди.
Университет профессор-академик жамоаси Ўзбекистон олий таълим муассасалари билан икки томонлама диплом бериш дастури доирасида ҳамкорлик қилишга тайёрлигини таъкидланди.
2024 йилги режалар доирасида март ойида Буюк Полша воеводалигининг Познан шаҳрида Ўзбекистон фахрий консуллигини очиш тўғрисида келишиб олинди. Тантанали маросим Тошкент ва Варшава ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 32 йиллигини кенг нишонлаш тадбирлари доирасида ўтказилади.
Мавзуга оид
09:45 / 01.09.2025
Сиднейда автомобил Россия бош консуллиги дарвозасига бориб урилди
07:34 / 14.07.2025
Россия Полшанинг Калининграддаги консуллигини ёпишга қарор қилди
22:40 / 07.03.2025
АҚШ Ғарбий Европадаги ўнга яқин консуллигини ёпишни режалаштирмоқда
15:50 / 23.10.2024