Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2024 йилда 6 та йирик қуёш электр станцияси ишга туширилади
Ўзбекистонда 2024 йил якунигача 6 та йирик қуёш электр станцияси ишга туширилади. Бу “Ўзбекистон – 2030 стратегиясини Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги президент фармонида белгиланган.
Фармонда хорижий инвесторлар иштирокида Тошкент, Қашқадарё, Бухоро, Наманган ва Навоий вилоятларида умумий қуввати 2 700 МВт бўлган 6 та йирик қуёш электр станцияларини 2024 йил якунига қадар ишга туширишни таъминлаш топширилди.
Республикада “яшил иқтисодиёт”га ўтиш учун қулай шароитларни яратиш ва “яшил энергия” манбалари салмоғини ошириш мақсадида 2024 йил 1 апрелга қадар “яшил энергия” сертификатлари айланмаси бозор тамойиллари асосида йўлга қўйилиши белгиланди.
Халқаро иссиқхона гази савдоси бўйича лойиҳаларни амалга ошириш тартиби тасдиқланиши лозим.
2024 йил 1 апрелдан бошлаб иқлим ўзгариши соҳасида мониторинг, ҳисобот бериш ва текширишнинг замонавий тизими (МРВ) ва маълумотлар базаси босқичма-босқич йўлга қўйилади.
Мавзуга оид
18:30 / 30.11.2025
Орол денгизининг қуриган тубида илмий-тадқиқот станцияси иш бошлади
11:02 / 25.11.2025
Тошкент ҳавоси доимий онлайн назорат қилинади: 347 та станция ягона тизимга уланади
07:36 / 23.10.2025
Фото: ташландиқ тадқиқот станциясини “эгаллаган” оқ айиқлар
21:33 / 12.06.2025