Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Яшил энергия» сертификатлари савдосидан тушган даромадга солиқ солинмайди
Президент томонидан “Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш янада ривожлантирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун имзоланди.
Солиқ кодексига киритиладиган қўшимчага мувофиқ, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишга асосланган генерация объектларининг “яшил энергия” сертификатлари савдосидан тушган даромадлар фойда солиғи солишда ҳисобга олинмайдиган даромадлар ҳисобланади.
“Яшил энергия” сертификати – қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда электр энергияси ишлаб чиқарилганлигини тасдиқловчи электрон ҳужжат.
Қуввати 300 кВт ва ундан юқори бўлган қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқариладиган электр энергиясини ягона электр энергетикаси тизимига улаш фақат ушбу манбалар махсус ваколатли давлат органида рўйхатдан ўтказилганидан кейин амалга оширилади.
Мавзуга оид
21:33 / 25.04.2026
Смартфонда энергия тежаш режимини қачон ёқиш керак?
11:44 / 23.04.2026
Жаҳон банки Марказий Осиё энергия тизимларини интеграция қилишга 1 млрд доллар ажратади
10:26 / 27.12.2025
Ўзбекистонда энергия ресурслари ишлаб чиқариш кўрсаткичлари эълон қилинди
12:15 / 13.12.2025