Иқтисодиёт | 20:11 / 28.02.2024
18384
2 дақиқада ўқилади

Исроил Ўзбекистоннинг ЖСТ аъзоси бўлишини маъқуллади 

ЖСТ аъзолигига қабул қилиниш учун барча 164 аъзо мамлакат аризани маъқуллаши ёки Бош кенгаш консенсуси бўлиши лозим. 

Фото: Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси

Исроил Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзолигини ратификация   қилди. Тегишли ҳужжатни Исроил иқтисодиёт вазири Нир Баркат ва Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев имзолади.

ЖСТ - эркин ва адолатли глобал савдони таъминлаш мақсадида мамлакатлар ўртасидаги халқаро савдо муносабатларини бошқарадиган ва тартибга солувчи халқаро ташкилотдир. 2023 йил ҳолатига унга 164 мамлакат аъзо бўлган. 

Ташкилотга қўшилиш жараёни барча манфаатдор аъзо давлатлар билан музокараларни ва бир қатор икки томонлама ва кўп томонлама битимларни ўз ичига олиши мумкин. Бироқ, ҳал қилувчи омил - барча аъзо давлатлардан иборат ЖСТ Бош кенгашининг консенсусидир. 

Консенсус шуни англатадики, аризани ҳар бир аъзо давлат тасдиқлаши шарт эмас. Бунинг ўрнига, ЖСТ аъзоларидан ҳеч ким номзоднинг аъзо бўлишига расман эътироз билдирмаса, жараён тугайди. Бу мамлакатнинг ЖСТ аъзоси бўлиши учун барча аъзоларнинг умумий розилиги натижаси бўлишини таъминлайди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид