Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда академиклар иштирокида дарс ўтиш амалиёти йўлга қўйилади
2024-2025-ўқув йилидан Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларда Фанлар академияси академиклари иштирокида дарс ўтиш амалиёти йўлга қўйилади.
"Ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш ва уларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
2024-2025-ўқув йилидан Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларда Фанлар академияси академиклари иштирокида дарс ўтиш амалиёти йўлга қўйилади.
Мазкур мактабларда:
- ўқувчиларнинг яратувчанлик кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган дарслар ташкил этилади;
- ўқувчиларга амалий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва уларни ҳаётга татбиқ этиш масалаларида кўмак кўрсатилади;
- ўқувчилар ишлаб чиқариш жараёнларига фаол жалб этилади ҳамда Фанлар академияси тизимидаги илмий лабораторияларда олиб борилаётган лойиҳалар билан таништирилади;
- ўқувчиларнинг инновацион ғоялари ва ишланмаларини ривожлантириш мақсадида “Ёш академиклар” клублари ташкил этилади.
Ҳар йили умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида таълим, ахборот технологиялари, яшил энергия, экология, иқлим ўзгариши ва қишлоқ хўжалиги каби йўналишларда янги маҳсулот ёки хизмат турини яратишни назарда тутувчи “Ихтирочиликка қадам” танлови ўтказилади.
Мавзуга оид
12:00 / 26.11.2025
Якка тартибда ўқитиладиган ўқувчиларга дарс берганлик учун йўл компенсацияси тўланади
17:29 / 28.02.2025
Амир Темур ҳақида рисола ёзиб Совет тузуми тазйиқи остида қолган ўзбек олими – Иброҳим Мўминов
22:07 / 13.11.2024
Академик Темуржон Носиров 83 ёшида вафот этди
13:57 / 13.07.2023