Жаҳон | 20:53 / 04.05.2024
10813
2 дақиқада ўқилади

Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади

Тадқиқот шуни кўрсатдики, глобал исиш туфайли ҳароратнинг кўтарилиши бутун дунё бўйлаб ари популяциясининг камайишига сабаб бўлиши мумкин.

Фото: frontiersin.org

Сўнгги 20 йил ичида арилар популяцияси 90 фоизга камайди. Уларнинг камайишига турли омиллар, жумладан, пестицидлардан фойдаланиш ва шаҳарларнинг ривожланиши сабаб бўлиши мумкин. Бироқ, иқлим ўзгариши, эҳтимол, энг катта омил. 

Арилар сонининг камайиши жиддий ташвиш уйғотади, чунки улар экотизимлар учун жуда муҳимдир. Улар гуллар ва экинларни чанглатади. Кичик ўлчамига қарамай, улар табиатнинг нозик мувозанати учун жуда муҳим. 

Frontiers in Bee Science томонидан олиб борилган янги тадқиқот шуни кўрсатдики, глобал исиш туфайли ҳароратнинг кўтарилиши бутун дунё бўйлаб ари популяциясининг камайишига сабаб бўлиши мумкин. 

Тадқиқотнинг етакчи муаллифи Питер Кеван ўз баёнотида шундай деди: «Баъзи ари турлари популяцияси ва тарқалиш сонининг камайиши уялар ва наслларнинг ҳаддан ташқари қизиб кетиши билан изоҳланиши мумкин. Чунки уянинг 35 даражадан юқори қизиб кетиши ўлимга олиб келади, гарчи ариларнинг терморегуляция қилиш қобилиятига бўлса-да». 

Қайд қилинишича, арилар уядаги ҳарорат 36 даражагача бўлса, омон қолиши мумкин, аммо уялар учун идеал ҳарорат 28 дан 32 даражагача. 

«Ҳаддан ташқари юқори ҳарорат кўпчилик ҳайвонлар ва ўсимликлар учун совуқ ҳароратдан кўра кўпроқ зарарли. Шароитлар салқин бўлганда, тана ҳароратини метаболик тартибга солмайдиган организмлар шунчаки секинлашади, лекин ҳарорат жуда юқори бўлса, метаболик жараёнлар бузилиб, тўхтай бошлайди. Ўлим тез содир бўлади», деди Кеван. 

Шунга ўхшаш тадқиқотлар яна бир йўқолиб кетиш хавфи остида турган, аммо муҳим тур бўлган асалариларда ўтказилди, бу эса уянинг юқори ҳарорати малика ари саломатлигига таҳдид солаётганини кўрсатди. Шунингдек, иссиқлик стресси асаларилар сонининг умумий қисқаришида асосий омил экани аниқланди. 

Бироқ, олимлар вазиятни яхшироқ тушуниши учун кўпроқ тадқиқотлар талаб этилади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид