Telegram орқали сохта ҳавола юбориб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди
Хоразм вилоятида яшовчи 52 ёшли (аёл) Х.С. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, банк картасидан 15 млн 150 минг сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Киберхавфсизлик маркази хабарига кўра, ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Фарғона вилоятида яшовчи Э.Ж. содир этганлиги аниқланди.
Унга кўра, Э.Ж. интернет фойдаланувчиларига Telegram орқали “Сиз бонус ютдингиз” мазмунидаги ёлғон эълонлар остида сохта ҳавола жўнатиб келган. Бу эълонга ишонган Х.С.нинг банк карта маълумотларини қўлга кириб, иккинчи фойдаланувчи сифатида уланиб олган. Унинг ҳисобидаги пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига ўтказиб, эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Э.Ж.га нисбатан ЖКнинг 169-моддаси (ўғрилик) 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
15:30 / 26.09.2024
Павел Дуров француз терговчиларига йилига атиги бир дирҳам ишлаб топишини айтган — ОАВ
18:35 / 23.09.2024
Жиноятчиларнинг Telegram рақамлари ва IP-манзиллари ошкор этилади – Дуров
20:17 / 21.09.2024
Telegram турли мамлакатларнинг ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорлик қила бошлади
13:35 / 21.09.2024