Ўзбекистон | 10:51 / 17.07.2024
6203
1 дақиқада ўқилади

ССВда вазир маслаҳатчиси лавозими жорий этилади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппаратида ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий хизматлар кўрсатилиши жараёнини мувофиқлаштириш бўйича вазир маслаҳатчиси лавозими жорий этилади. 

Фото: ССВ

“Ногиронликни белгилаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппаратида ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий хизматлар кўрсатилиши жараёнини мувофиқлаштириш бўйича вазир маслаҳатчиси лавозими жорий этилади. 

Асосий вазифалари қуйидагилардан иборат бўлган 3 та штат бирлигидан иборат шуъба ташкил этилади:

- ногиронликнинг олдини олиш тадбирлари амалга оширилишини мувофиқлаштириш;
- ногиронликни белгилаш мақсадида шахсларни тиббий-ижтимоий экспертизадан ўтказиш учун юбориш жараёнини мувофиқлаштириш;
- ВМК ва оилавий шифокорлар малакаси оширилишини ташкил этиш ҳамда уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
- оилавий шифокорлар томонидан ТИЭК кўриги учун тиббий ҳужжатларни юбориш жараёнини рақамлаштириш ва тегишли ахборот тизимлари билан интеграция қилиш жараёнини мувофиқлаштириш;
- ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий хизматлар, жумладан тиббий реабилитация хизматларини кўрсатиш тизимини мувофиқлаштириш.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид