Жаҳон | 00:46 / 20.08.2024
6891
2 дақиқада ўқилади

ЖССТ Африкада mpox эпидемиясига қарши курашишга оид тавсияларни тасдиқлади

Қабул қилинган тавсиялар доирасида ЖССТ соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишнинг миллий механизмларини кучайтиришни талаб қилмоқда.

Фото: Reuters

Африканинг бешта давлати — Конго Демократик Республикаси, Бурунди, Кения, Руанда ва Уганда — ЖССТ томонидан mpox эпидемиясига қарши алоҳида чоралар кўриш тавсия этилган давлатлар қаторига киритилди.

«Халқаро тиббий-санитар қоидаларининг Фавқулодда қўмитаси mpox бўйича биринчи йиғилишида ушбу касалликнинг тарқалиши бўйича вақтинчалик тавсияларни қабул қилди. Тавсиялар мпохънинг тарқалиши кузатилган давлатларга тааллуқли. Улар халқаро аҳамиятга молик соғлиқ учун фавқулодда вазиятга боғлиқ тарзда ҳаракат қилмоқдалар. Тавсиялар КДР, Бурунди, Кения, Руанда ва Угандага тегишли, аммо фақатгина улар билан чекланмайди», — дейилади Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти хабарида.

Қабул қилинган тавсиялар доирасида ЖССТ соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишнинг миллий механизмларини кучайтириш, mpox’га қарши курашиш бўйича саъй-ҳаракатларни янада мувофиқлаштириш, касалликнинг лаборатория диагностикасини такомиллаштириш, мпох билан касалланган шахсларнинг бошқалар билан алоқасини аниқлашни талаб қилди. 

ЖССТ, шунингдек, mpox билан касалланган одамларни аниқлаш учун чегара назоратини кучайтириш, эмлашни ўтказиш ва аҳолининг ушбу касалликнинг хусусиятлари ва унга қарши курашиш чоралари ҳақида хабардорлигини оширишни сўрамоқда.

Аввалроқ Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги mpox вирусини (маймунчечак) аниқлаш учун ПЗР тестларини сотиб олгани тўғрисида хабар берилган эди. 

14 август куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти mpox вируси тарқалиши яна бошлангани сабаб дунёда фавқулодда ҳолат эълон қилганди. Куни кеча Ўзбекистон Санитария-эпидемология хизмати қўмитаси бошқарма бошлиғи Рустамжон Икромов вируснинг Ўзбекистонга четдан кириб келиши ва тарқалиб кетиши олдини олиш юзасидан маълум чора-тадбирлар кўрилаётганини маълум қилди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид