Ўзбекистон | 08:40 / 13.09.2024
4233
1 дақиқада ўқилади

Россияда қийин вазиятга тушиб қолган бола Ўзбекистонга олиб келинди 

Россияда ота-она қарамоғисиз қийин вазиятга тушиб қолган бола Ўзбекистонга олиб келинди.

Фото: Kun.uz

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабарига кўра, 12 сентябрда хорижда ота-она қарамоғисиз қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик бир нафар бола мамлакатга қайтариб олиб келинди. Агентлик ҳамда Ички ишлар вазирлиги масъул ходимларининг кўмаги остида Россиядан Тошкентга олиб келинган бола бувисининг қарамоғига топширилди.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан эндиликда уларга ўзларининг яшаш манзилига яқин “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари томонидан бир қатор ижтимоий хизматлар, жумладан, болаларнинг ўзлари ва уларнинг оила аъзоларига психологик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиб бориш белгиланган.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан Ташқи ишлар вазирлиги кўмагида Ички ишлар вазирлиги масъул ходимлари ҳамроҳлигида хорижий мамлакатларда ота-она қарамоғисиз қолган ва қайтарилиши режалаштирилган вояга етмаган болалар олиб келингунига қадар уларни оилаларига қайтариш ва жамиятга ижтимоийлашувини ташкил этиш бўйича зарур тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид