Жаҳон | 12:00 / 16.09.2024
2584
2 дақиқада ўқилади

76-«Эмми» маросими Япониянинг триумфи билан тугади

«Сегун» тарихий сериали энг яхши драма деб топилди. Унда бош ролларни ижро этган Хироюки Санада ва Анна Саваи драмадаги бош роли учун «Эмми» олган биринчи япон актёрлари бўлди.

Фото: X / TelevisionAcad

15 сентябр, якшанба куни Лос-Анжелесда 76-«Эмми» мукофотлари топширилди. Унинг номзодлари қаторига 2023 йил 1 июндан 2024 йил 31 майгача эфирга узатилган ёки онлайн-платформаларда кўрсатилган сериаллар, телефилмлар ва телешоулар киради.

25 та ҳайкалча учун курашган «Сегун» тарихий сериали асосий йўналишларнинг аксариятида ғолиб чиқди ва энг яхши драматик сериал деб топилди. 

Сериал эпизодларидан бири учун Фредерик Туага энг яхши режиссёр мукофотини тақдим этди, япон феодаллари ҳақидаги ҳикоянинг асосий қаҳрамонларини ўйнаган Хироюки Санада ва Анна Саваи драмадаги бош роли учун Япониядан «Эмми» олган биринчи актёрлар бўлди.

Жереми Аллен Уайт «Айиқ» фильмидаги пазандалик даҳоси Кармен Берзатто роли учун «Комедия сериали бўйича энг яхши актёр» номинациясида ғолиб чиқди. 

Комедия сериалидаги энг яхши актриса унвони Жин Смартга Америка телевидение академияси томонидан энг яхши комедия сериали сифатида тан олинган «Айёрликлар» сериалидаги Дебора Вэнс роли учун берилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид