Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
РФда армиядан қочгани учун 12 киши фуқароликдан маҳрум этилди
Камида 12 нафар фуқароликка қабул қилинган россиялик ҳарбийлар рўйхатидан ўтмагани учун фуқароликдан маҳрум қилинди, деб таъкидлади «Важные истории» нашри.
2023 йил декабр ойидан бери Россия расмийлари ва судлари камида 12 нафар фуқароликка қабул қилинган россияликни ҳарбий хизматда рўйхатдан ўтмагани ва ҳарбий рўйхатга олиш идорасига келмагани учун олинган фуқароликдан маҳрум қилди. Бунга 19 октябр, шанба куни «Важные истории» нашри эътибор қаратди. Фуқароликдан маҳрум қилингандан сўнг, барча эркаклар Россияни тарк этишга мажбур бўлишди.
Бундан ташқари, 12 та ҳолатдан 10 таси сўнгги икки ойда — Давлат думаси ёзда ҳарбий хизматда рўйхатдан ўтмаганлиги учун олинган фуқароликдан маҳрум қилиш имконини берувчи қонун лойиҳасини қабул қилганидан кейин содир бўлган. Нашрнинг қайд этишича, янги қонуннинг мақсадларидан бири «собиқ муҳожирларни янги сафарбарликдан қочиб, мажбуран урушга юбориш»дир.
РФ ТҚ раҳбари: Украина билан урушга 10 минг янги фуқаро юборилди
Июн ойида Россия Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин мамлакатда Россия фуқаролигини олган, аммо ҳарбий рўйхатдан ўтмаган 30 мингдан ортиқ муҳожир «қўлга олинганини» айтди. Улардан 10 мингга яқини аллақачон Россия армияси таркибида Украина билан урушга жўнатилган, деди Бастрикин.
Расмий идораларнинг хабарларига кўра, сўнгги бир йил ичида у ерда яшовчи 2 миллион чет эл фуқароси Россияни тарк этган. 2024 йилда Россиянинг ўнлаб минтақаларида мигрантлар меҳнатига чекловлар жорий қилинган.
Россия ҳукумати 22 март куни, расмий версияга кўра, Тожикистон фуқаролари томонидан амалга оширилган "Крокус Сити Холл"да юз берган қонли терактдан сўнг миграция сиёсатини кучайтира бошлади.
Мавзуга оид
21:06 / 25.05.2026
Путин россияликлар ҳимояси учун хорижда армиядан фойдаланишга рухсат берувчи қонунни имзолади
08:29 / 21.05.2026
Австрияда собиқ разведка ходими РФ учун жосусликда айбланмоқда
08:03 / 16.05.2026
Дунёдаги энг катта армиялар: етакчи давлатлар маълум бўлди
17:56 / 07.05.2026