Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Британия грантларини жалб этади
Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори Акмал Жуманазаров бошчилигидаги делегациянинг жорий йил 21-25 октябр кунлари Эдинбург шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро электротехника комиссияси Бош Ассамблеясида иштироки ташкил этилди.
Бош Ассамблея доирасида Агентлик раҳбарияти Британия стандартлар институти вакили Пинг Ю билан учрашув ўтказди.
Унда Ўзбекистон ва Британия стандартлаштириш соҳасида ҳамкорлик муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, алоқалар кўламини кенгайтириш, ташкилотлар фаолиятини такомиллаштириш, соҳага ахборот технологияларини жорий этиш, стандартлар таржимаси, Британия ҳукумати ва халқаро грантларни жалб этиш ва республика кадрларини тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.
Музокаралар давомида мамлакатлар ўртасида техник тартибга солиш, стандартлаштириш соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Стандартлаштириш, маҳсулотлар, жараёнлар ва хизматларни сертификатлаш, менежмент тизимларини сертификатлаш, тренинг ва ўқув курслари, савдода техник тўсиқларни қўллаш бўйича келишув ва Жаҳон савдо ташкилотининг ахборот марказини бошқариш каби мавзуларга алоҳида эътибор қаратилди.
Мавзуга оид
09:31 / 28.03.2026
Ўзбекистонлик талабалар Британия дипломини ҳам олиши мумкин
15:26 / 04.03.2026
Тошкентдаги янги музей мажмуаси BBC’нинг энг муҳим лойиҳалар рўйхатига киритилди
13:31 / 13.02.2026
Лондон Украинага 1000 та Британия ракетасини тақдим этади
13:13 / 10.01.2026