Жаҳон | 14:10 / 02.11.2024
2669
1 дақиқада ўқилади

Францияда уйсизлар орасида ўлимлар сони рекорд даражага етди

2023 йилда мамлакат кўчаларида 735 нафар бошпанасиз одам ҳаётдан кўз юмган.

Фото: AP

2023 йилда Францияда рекорд даражадаги 735 бошпанасиз одам ҳаётдан кўз юмди.

Бу ҳақда Le Parisien газетаси бошпанасизлар ўлимини қайд этувчи Les Morts de la Rue («Кўчалардаги ўлим») ташкилоти маълумотларига таяниб хабар берди.

Қайд этилишича, бу сўнгги 12 йилдаги энг юқори кўрсаткичдир.

Тадқиқотга кўра, ўтган йили кўчаларда ҳаётдан кўз юмганлар сони 2022 йилга нисбатан кўпайган, ўшанда 630 та ўлим қайд этилган.

Les Morts de la Rue, шунингдек, ҳалок бўлганларнинг ўртача ёши 49 ёшни ташкил этганини кўрсатди. Мамлакатда ўртача умр кўриш 79,9 ёшни ташкил этади.

Ўлимнинг 86 фоизи эркакларга тўғри келади, гарчи аёллар улуши ҳам ошган.

Уйсизларнинг деярли учдан бир қисми қишда ҳалок бўлди.

Ташкилотнинг қайд этишича, ҳақиқий қурбонлар сони кўпроқ бўлиши мумкин. Бунинг сабаби шундаки, ўлимларнинг муҳим қисми тадқиқотга киритилмаган, чунки Франциядаги уйсизлар сонини аниқ аниқлаш қийин.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид