Жаҳон | 14:50 / 02.11.2024
2091
1 дақиқада ўқилади

РФ ва КХДР ТИВ раҳбарлари Москвада «стратегик маслаҳатлашувлар» ўтказади

Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова маълум қилди.

Фото: AP

Шимолий Корея ташқи ишлар вазири Чой Сонг Хи Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан стратегик маслаҳатлашувлар ўтказиш учун расмий ташриф билан Москвага келади. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова брифингда маълум қилди.

«Июн ойида Пхенянда бўлиб ўтган Россия-Корея саммитида эришилган келишувга мувофиқ, КХДР ташқи ишлар вазири Чой Сонг Хи расмий ташриф билан Москвага келади. У Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан стратегик маслаҳатлашувлар ўтказади», — деди дипломат.

Унинг сўзларига кўра, ташриф тафсилотлари ва саналари ҳақида қўшимча маълумот берилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид