Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил Мадримов билан Сергей Богачук жанги бекор қилинди
Ўзбекистонлик боксчи бетоб бўлгани таъкидланмоқда. Жангда Мадримовнинг ўрнини бошқа боксчи эгаллайди.
Биринчи ўрта вазнда собиқ жаҳон чемпиони Исроил Мадримовнинг 21 декабр кунига белгиланган жанги ўтказилмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси хабар берди.
Қайд қилинишича, 29 ёшли Мадримов шу куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёз шаҳрида украиналик Сергей Богачукка қарши рингга чиқиши керак эди. Аммо Исроилнинг бетоблиги, яъни ўткир бронхит бўлгани сабабли жанг бекор қилинган.
Таъкидланишича, Мадримовнинг ўрнини британиялик боксчи Исмаэл Салас эгаллайди. Мадримов эса энди 22 феврал куни WBC вақтинчалик чемпиони Вержил Ортисга қарши кечадиган жангга тайёргарлик кўради.
Маълумот ўрнида, Мадримов (10-1-1) охирги жангини 4 август куни америкалик Теренс Кроуфордга қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра мағлуб бўлганди. 29 ёшли Богачук (24-2-0) эса сўнгги жангида америкалик Вержил Ортисга ютқазган.
Мавзуга оид
18:23 / 27.04.2026
Ўзбекистон боксчилари Жаҳон кубоги илк босқичида 3 та медални қўлга киритди
20:33 / 13.03.2026
Ҳасанбой Дўсматов профессионал боксдаги навбатдаги жангини Бишкекда ўтказади
09:37 / 25.01.2026
Исроил Мадримов ғалаба билан қайтди
17:53 / 14.11.2025