Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Орешник» ядро қуролидан фойдаланиш заруратини йўқ қилади — Путин
Унинг таъкидлашича, янги қурол тизимлари мудофаа муаммоларини ҳал қилишда ядровий имкониятлар ўрнини босадиган даражада кучли.
Россия президенти Владимир Путин «Орешник» ракетаси пайдо бўлиши билан ядро қуролидан фойдаланиш зарурати сезиларли даражада камайганини айтди.
Унинг сўзларига кўра, янги қурол тизимлари мудофаа муаммоларини ҳал қилишда ядровий имкониятлар ўрнини босадиган даражада кучли. Энди ядровий доктринани такомиллаштириш эмас, балки «Орешник»ни мукаммаллаштириш керак бўлади.
«Биз ядровий доктринамизни кучайтирмаяпмиз, уни такомиллаштиряпмиз. Шундай қилиб, умуман олганда, биз энди ядровий доктринани эмас, балки «Орешник»ни яхшилашимиз керак. Чунки, ушбу замонавий қурол тизимларининг етарли сони шунчаки ядро қуролидан фойдаланишнинг деярли ҳожати йўқлигини таъминлайди», деди у.
Ноябр ойида бўлиб ўтган КХШТ саммитида у бир нечта бундай ракета билан берилган зарбалар ҳалокати кучи бўйича ядровий қуролга тенг бўлишини, аммо радиоактив ифлосланиш хавфи йўқлигини таъкидлади.
Шунингдек, Путин ўлим жазоси мавзусига ҳам тўхталди. Унинг таъкидлашича, ҳозирги ҳарбий амалиётларга қарамай, Россияда ундан фойдаланишга ҳали ҳам мораторий мавжуд.
«Фуқаролар ва сиёсий арбобларнинг катта қисми бу масалани доимо кўтариб келади. Аммо ҳатто жанговар ҳаракатлар шароитида ҳам - жуда жиддий жанговар ҳаракатлар - биз бу қадамни қўймаймиз. Аксинча, адлия тизимимизнинг инсонпарварлигини ошириш йўлида қатор қарорлар қабул қилмоқдамиз», деди у.
Мавзуга оид
09:15 / 09.06.2026
Путин ва Нетаньяҳуга ордер берган прокурор вақтинча ишдан олинди
20:34 / 08.06.2026
Хоминаий ўлдирилгач, Россияда Путинни қўриқлаш учун яратилган кузатув тизими ўчириб қўйилди
20:04 / 08.06.2026
Киевга Зеленский билан учрашувга борган россиялик тадбиркор Роман Абрамович бўлиб чиқди
10:25 / 08.06.2026