Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиянинг Саратов областида мигрантларга яна 3 соҳада ишлаш тақиқланди
Аввалдан мавжуд чекловлар кенгайтирилиб, таълим ва соғлиқни сақлаш, шунингдек, давлат идораларидаги ишларни ҳам қамраб олди.
Россиянинг Саратов областида мигрантларга шифокор, ўқитувчи ва амалдор бўлиб ишлаш тақиқланди.
Патент бўйича ишлаётган чет элликларга нисбатан бу тақиқ 2025 йилда кучга киради, деб хабар берди Саратов области маъмурияти. Аввалдан мавжуд чекловлар кенгайтирилиб, таълим ва соғлиқни сақлаш, шунингдек, давлат идораларидаги ишларни ҳам қамраб олди.
Ноябр ойида Саратов маъмурияти 2025 йилдан бошлаб мигрантларга куриер бўлиб ишлашни тақиқлади. Бунгача уларга умумий овқатланиш, такси ва жамоат транспортида ишлаш тақиқланган эди.
Бундан ташқари, бир неча йиллар давомида Саратов областида мигрантларни текшира оладиган тиббиёт муассасалари сони уч баравар 60 тадан 20 тага қисқарди.
Мавзуга оид
20:30
“Ўғлимнинг ўрнидан бошқа болани имтиҳонга киритишган” — Кореяга ишга жўнатиш “бизнеси” қурбони
19:24
Ўзбекистон ва Сенегал вакиллари АҚШда қаттиқ текширувдан ўтказилди
08:45
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
22:09 / 08.06.2026