Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда қалбаки алкоголдан вафот этган ўзбекистонликлар 14 кишига етди
Туркия ҳудудида қалбаки спиртли ичимлик истеъмоли оқибатида 16 январ куни Ўзбекистоннинг яна 4 нафар фуқароси вафот этган. Шунингдек, Истанбул шифохоналари жонлантириш бўлимида қолаётган ўзбекистонликлардан 3 нафарининг аҳволи оғир.
Туркияда қалбаки спиртли ичимлик истеъмолидан вафот этган ўзбекистонликлар сони ортди. Бу ҳақда Истанбул шаҳридаги бош консулхона хабар берди.
Маълум қилинишича, 16 январ куни Ўзбекистоннинг 4 нафар фуқароси (барчаси эркак) вафот этган. 17 январ ҳолатига заҳарланиш оқибатида вафот этган ўзбекистонликлар сони 14 нафарни ташкил қилмоқда.
17 январ ҳолатида қалбаки спиртли ичимлик истеъмоли ташхиси билан Туркия бўйлаб касалланганлар сони 88 нафарни ташкил қилган. Шундан 37 нафари вафот этган. Ушбу қурбонлар орасида маҳаллий аҳоли ва бошқа миллат вакиллари ҳам бор.
Маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари 16 январ куни Истанбул шаҳрида 32 862 литр ноқонуний метил ва этил спиртли ичимликларни мусодара қилган.
Рейдлар Султонғозий, Фатиҳ, Бакиркўй, Кучукчекмеже, Чаталжа, Эсенюрт, Зейтинбурну ва Бейкоз туманларида ўтказилиб, 9 нафар гумонланувчи қўлга олинган. Текширувлар чоғида 227 шиша сохта ичимлик ва дистиллаш ускунаси ҳам топилган. Қўлга олинганлардан 3 нафари полициядаги сўроқлардан сўнг қўйиб юборилган бўлса, 6 нафарининг тергови давом этмоқда.
Бош консулхона дипломатлари Истанбул шаҳридаги шифохоналарнинг жонлантириш бўлимларида қалбаки спиртли ичимликдан заҳарланиш оқибатида даволанаётган фуқароларнинг ҳолидан хабар олган. Улардан 3 нафарининг аҳволи оғир.
Аввалроқ Туркияда спиртли ичимликдан вафот этган ўзбекистонликлар сони 10 нафарга етгани ҳамда ҳолатга алоқадор Туркманистон фуқаролари қўлга олингани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
22:23 / 08.06.2026
Ҳарбий тиббиёт соҳасида Туркия билан ҳамкорлик ривожлантирилади
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
16:20 / 26.05.2026
Ўлим тўшагида очилган сир: турк тадбиркорининг Швейцария банкига қарши молиявий уруши
13:52 / 26.05.2026