Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда “Ҳарвардчилар мактаби” очилади
Билимли ёшларни тизимли йўналтириб, жаҳондаги топ-10 университетларга киришини таъминлаш мақсадида “Президент иқтидорли фарзандлари” миллий дастури бошланади. Дастур доирасида Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб (“Ҳарвардчилар мактаби”) ташкил этилади. Бу йил 8-синф битирувчиларидан 60 нафари саралаб олиниб, улар топ-10 олийгоҳларга мақсадли тайёрланади.
Хорижда ўқиётган ўзбекистонлик ёшларнинг атиги 1 фоизи топ-100даги олийгоҳларга кирган. Ваҳоланки, топ-10 билан топ-200даги таълим нархи бир-биридан атиги 15-20 фоизга фарқ қилади. Бу ҳақда президент селекторида сўз борди.
“Ёшларимиз жуда иқтидорли. Уларни тизимли йўналтириб, олийгоҳ танлашга кўмаклашиб, мақсадли тайёрлашни йўлга қўйсак бўлди, кўрсаткичларимиз каррасига ошади”, – деди Шавкат Мирзиёев.
Давлат раҳбари “Президент иқтидорли фарзандлари” миллий дастурини бошлаш ва “Ҳарвардчилар мактаби”ни очиш бўйича катта фармон имзолаганини айтди.
Бу муассаса Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб сифатида ташкил этилади. Бу йил 8-синф битирувчиларидан 60 нафари саралаб олиниб, халқаро мактабда топ-10 олийгоҳларга мақсадли тайёрланади.
Бундан ташқари, Президент ва ихтисослашган мактаблардан 208 нафар маслаҳатчи умумтаълим мактабларига бириктирилади.
Миллий дастур асосида маслаҳатчилар мактаблардан ҳар йили энг салоҳиятли 3 минг ўқувчини танлаб олиб, АҚШнинг Ҳарвард, Йел, Колумбия, Корнел каби олийгоҳларига тайёрлайди.
Мавзуга оид
08:38 / 02.06.2026
Германияда ўзбекистонлик ёшлар учун махсус таълим дастурлари йўлга қўйилади
16:49 / 30.05.2026
“Болага ҳатто ота-онанинг кучи етмаяпти” — мактаблардаги интизом ҳақида суҳбат
17:31 / 26.05.2026
Ўқувчини урган ўқитувчи воқеасига расмий баҳо берилди
13:38 / 21.05.2026