Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда бир қатор кўчалар вақтинча ёпилади
Қурилиш-таъмирлаш ишлари туфайли баъзи йўлларда ҳаракатланиш чекланади.
Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек туманида олиб бориладиган қурилиш-монтаж ишлари сабабли Зиёлилар кўчасининг Дўрмон йўли кўчаси кесишмасидан Қаландар кўчаси кесишмасигача бўлган бир томонлама йўналиш қисми 17 май соат 22:00 дан 19 май соат 08:00 гача барча транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади.
Шунингдек, қурилиш-таъмирлаш ишлари туфайли Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг Чингиз Айтматов кўчаси кесишмасидан Оққўрғон кўчаси кесишмасигача бўлган қисми 17 май соат 22:00 дан 21 май соат 06:00 гача барча транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади.
Тошкент шаҳри ҳокимлиги бу вақт мобайнида ҳаракатланиш учун муқобил йўналишлардан фойдаланишни тавсия қилди.
Мавзуга оид
16:55
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
11:40 / 08.06.2026
Тошкент ва Хоразмда йирик гиёҳвандлик савдосига чек қўйилди
09:10 / 07.06.2026