Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эски лифтларни янгилаш учун 850 млрд сўмдан ортиқ маблағ ажратилади
Ўзбекистонда 5491 та кўп квартирали уйда жойлашган 13 798 та лифт ускунаси тўлиқ хатловдан ўтказилиб, фойдаланиш муддати ўтган 2001 та лифтни янгилаш, 382 тасини таъмирлаш кераклиги аниқланди. Бунинг учун маҳаллий бюджетлардан 854,6 млрд сўм ажратилади.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги қайд этишича, Ўзбекистонда кўп квартирали уй-жойлардаги лифт ускуналарининг техник ҳолатини яхшилаш ва аҳолига хавфсиз шароит яратиш мақсадида чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
“Хавфсиз лифт” ягона идоралараро платформаси доирасида лифтларга хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг реестри юритилади. Ушбу реестрга ташкилотларнинг лифтларни ўрнатиш ва таъмирлаш фаолияти учун берилган рухсатномалар, уларнинг амал қилиш муддати ҳамда хизмат кўрсатувчи мутахассислар тўғрисидаги маълумотлар киритилиши белгиланган.
Мамлакатдаги 5491 та кўп квартирали уйда жойлашган 13 798 та лифт ускунаси тўлиқ хатловдан ўтказилди. Хатлов натижасига кўра, фойдаланиш муддати ўтган 2001 та лифтни янгилаш ва 382 тасини таъмирлаш зарурлиги аниқланди.
Мазкур мақсадларни амалга ошириш учун маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан жами 854,6 миллиард сўм ажратилиши белгиланди.
Мавзуга оид
09:10 / 19.05.2026
Лифт хавфсизлигини баҳолаш тизими учун янги тартиб жорий этилмоқда
07:25 / 08.05.2026
Кўчмас мулк харидорларини аввалги эгасининг қарзидан ҳимоя қилиш таклиф этилди
11:12 / 21.04.2026
Газ учун қанча тўлайсиз ва тўлов қандай ҳисобланади?
12:18 / 19.03.2026