Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Болалар саратонига қарши курашиш бўйича миллий стратегия амалга оширилади
“2025–2030 йилларда болалар саратонига қарши курашиш бўйича Ўзбекистон миллий стратегиясини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
2025–2030 йилларда Ўзбекистонда болалар саратонига қарши курашишнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:
- болалар саратонини эрта босқичларда аниқлаш ҳолатлари улушини 65 фоизгача ошириш;
- онкологик ва онкогематологик касалликларга чалинган болаларнинг 1 йиллик яшовчанлигини 34 фоиздан 90 фоизгача, 5 йиллик яшовчанлигини эса камида 60 фоизгача ошириш;
- саратон касаллигига чалинган болаларни 100 фоиз ихтисослаштирилган тиббий ёрдам билан қамраб олиш.
2025–2030 йилларда болалар саратонига қарши курашиш бўйича Ўзбекистон миллий стратегияси (Стратегия) ишлаб чиқилган.
Фармон билан 2025–2026 йилларда болалар саратонига қарши курашиш бўйича Ўзбекистон миллий стратегиясини амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
Стратегияни жорий этиш лойиҳаси 2025–2026 йилларда Самарқанд шаҳри ва Иштихон туманидаги тиббиёт муассасалари базасида амалга оширилади ҳамда келгусида зарур шарт-шароитлар яратилишига қараб мамлакатнинг бошқа ҳудудларига параллел равишда кенгайтирилади.
Мавзуга оид
22:12 / 06.06.2026
Андижонда вояга етмаган қиз билан жинсий алоқа қилган ИИБ ходими қамоққа олинди
13:52 / 26.05.2026
Бувиси мунтазам тазйиқ ўтказиб келган 3 нафар бола Туркиядан ватанга қайтарилди
10:24 / 24.05.2026
$57 миллионлик эзгу ташаббус ва ИИВдаги икки хил стандарт — ҳафта дайжести
16:15 / 23.05.2026