Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ 2040 йилга бориб CO2 ташламаларини 90 фоизга қисқартиради
Европа Комиссияси 2040 йилга бориб Европада парник газлар ташламаларини 1990 йилга нисбатан 90 фоизга камайтириш ниятида. Режа, шунингдек, учинчи мамлакатларда ташламаларни камайтиришни ҳисобга олиш учун мослашувчанлик қоидаларини ўз ичига олади.
2040 йилга бориб Европада парник газлар ташламалари (СО2) 1990 йил даражасига нисбатан 90 фоизга камайтирилади – бу янги мажбурий вақтинчалик мақсад Европа Комиссияси (ЕК) томонидан 2 июл, чоршанба куни Брюсселда эълон қилинди. «Европа фуқаролари иқлим ўзгариши оқибатларини тобора кўпроқ ҳис қилар экан, улар Европадан ҳаракатни кутмоқда», деди ЕК раиси Урсула фон дер Ляйен. Регламентга кўра, Европарламент ва Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ҳали уни тасдиқлаши керак.
ЕК янги мақсадга биринчи навбатда Европа Иттифоқи мамлакатларида карбонат ангидрид ташламаларини камайтириш орқали эришмоқчи. Бироқ, epd агентлиги таъкидлаганидек, айрим ҳукуматлар, хусусан, Германия босими остида таклифда кўпроқ мослашувчанликни таъминлайдиган қоидалар мавжуд. Шундай қилиб, 2036 йилдан бошлаб Европа Иттифоқи давлатлари ўзининг иқлим балансига учинчи мамлакатларда иқлимни муҳофаза қилиш бўйича лойиҳаларни чекланган даражада – 1990 йилдаги чиқиндиларнинг 3 фоизигача киритиши мумкин бўлади. Гап «углерод кредитлари» деб аталадиган, яъни Европа Иттифоқига кирмайдиган мамлакатларда СО2 ташламаларини камайтириш ёки йўқотишни молиялаштириш ҳақида бормоқда.
Биринчи навбатда саноат, транспорт ва қишлоқ хўжалиги корхоналари парник газлар чиқиндиларини камайтириши керак. Таклиф, шунингдек, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни кўпайтириш ҳамда углеродни ушлаш ва сақлаш (CCS) технологияларини рағбатлантиришни ҳам ўз ичига олади. Бу CO2 атмосферага киришининг олдини олиш ва глобал исишни секинлаштириш учун амалга оширилади. Европа Иттифоқида CO2'ни янада интенсив ўрмонзорлар ва янги технологияларни жорий этиш орқали йўқотиш янги иқлим мақсадига эришишга ёрдам бериши керак, деб таъкидлади ЕК.
Мавзуга оид
08:44 / 08.06.2026
Европа етакчилари ва Зеленский тинчликнинг беш шартини эълон қилди
23:35 / 06.06.2026
Пентагон раҳбари Европани мигрантлар «босқини»ни тўхтатишга чақирди
08:38 / 22.05.2026
Европада таносил касалликлари кескин кўпайди
08:21 / 20.05.2026