Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Калифорнияда ўрмон ёнғинлари 22 минг гектардан ортиқ майдонни қамраб олди
Сан-Луис-Обиспо ва Риверсайд округларида ёнғин билан кураш давом этмоқда, ўнлаб одамлар эвакуация қилинди.
АҚШнинг Калифорния штати Сан-Луис-Обиспо ва Риверсайд округларида содир бўлган ўрмон ёнғинлари 22 минг гектардан ортиқ майдонни қамраб олди, деб хабар бермоқда Калифорния ўрмон хўжалиги ва ёнғиндан ҳимоя қилиш департаменти (Cal Fire).
Департамент сайтидаги маълумотларга кўра, 2 июл куни Сан-Луис-Обиспо округида бошланган ёнғин тахминан 21 300 гектар майдонни қамраб олган. Айни пайтда ёнғиннинг атиги 10 фоизи маҳаллийлаштирилган.
Риверсайд округида 29 июн куни содир бўлган ёнғин 2200 гектарга яқин майдонни йўқ қилди ва сўнгги маълумотларга кўра, у 65 фоизга маҳаллийлаштирилган.
The New York Times газетасининг ёзишича, Cal Fire вакили Тони Дэвис 50 та иншоот хавф остида экани, 208 киши эвакуация қилинганини билдирди.
Дэвиснинг сўзларига кўра, ёнаётган ҳудуд яйловлар ва қуруқ ўсимликларга эга бўлган қишлоқ хўжалиги ерлари бўлиб, бу ёнғиннинг тез тарқалишига ёрдам беради.
Калифорния балиқ ва ёввойи табиат департаменти экологи Дэйв Хакернинг айтишича, ёнғин Carrizo Plains ёввойи табиат қўриқхонасида содир бўлган. Унинг сўзларига кўра, ёнғин қўриқхона жанубий қисмида яшовчи кийиклар подасининг яшаш жойи катта қисмини йўқ қилган.
Мавзуга оид
18:26 / 20.05.2026
3 қурбон ва «нафрат жинояти» — Калифорния Ислом марказидаги отишма тафсилотлари
00:10 / 25.04.2026
АҚШда 60 метр баландликдан йиқилган аёл тирик қолди
13:07 / 24.01.2026
Калифорния губернатори Европа сиёсатчиларини Трампга нисбатан дадил позиция эгаллашга чақирди
10:35 / 24.10.2025