Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинани тиклаш: конференцияда 10 млрд евро ваъда қилинди
Украинани урушдан кейинги қайта тиклаш бўйича 4-халқаро конференция иштирокчилари Киевга ёрдам учун 10 миллиард евродан ортиқ маблағ ажратишга ваъда берди.
10—11 июл кунлари Римда бўлиб ўтган Украинани урушдан кейинги қайта тиклаш бўйича 4-халқаро конференция иштирокчилари Киевга ёрдам учун 10 миллиард евродан ортиқ маблағ ажратишга ваъда берди. Бу ҳақда Италия бош вазири Жоржа Мелони маълум қилди.
«Ўйлайманки, биз бугун биргаликда – давлатлар, халқаро ташкилотлар, молия институтлари, маҳаллий ҳокимият органлари, бизнес сектори ва фуқаролик жамияти билан эришган натижамиздан фахрланишимиз керак», — деди Мелони. «Бугунги конференцияда биз биргаликда 10 миллиард евродан ортиқ мажбуриятларни олдик», деди у.
Жоржа Мелони россиялик ҳарбийлар томонидан Украина черковлари ва музейлари вайрон қилинганини кескин танқид қилди, деб хабар берди KNA. Бу маданий бойликлар умумий Европа меросининг бир қисмидир ва улар қайта тикланади, дея ваъда берди Италия бош вазири.
Ўз навбатида, Европарламентдан ишонч вотумини олган Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен ҳам Украинага ҳар томонлама молиявий ёрдам кўрсатишга ваъда берди.
Украина мудофаа саноати ўз салоҳиятининг атиги 60 фоизида ишламоқда, дея қўшимча қилди у ва Европа компаниялари унга капитал билан ёрдам бериши мумкинлигига ишонч билдирди. Фон дер Ляйен Украинани қайта тиклаш бўйича янги Европа жамғармаси ташкил этилишини эълон қилди, у хусусий маблағларни жалб қилиши керак, деб хабар берди Reuters.
Мавзуга оид
10:25 / 09.06.2026
Киев ва Вашингтон Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди
08:45 / 09.06.2026
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
20:04 / 08.06.2026
Киевга Зеленский билан учрашувга борган россиялик тадбиркор Роман Абрамович бўлиб чиқди
10:25 / 08.06.2026