Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия ва Буюк Британия стратегик шартнома имзолади
Берлин ва Лондон ўртасида дўстлик ва икки томонлама ҳамкорлик тўғрисида стратегик шартнома имзоланди. Ҳужжатни Лондонда канцлер Фридрих Мерц ва бош вазир Кир Стармер имзолади.
Германия ва Буюк Британия ўртасида дўстлик ва икки томонлама ҳамкорлик тўғрисидаги стратегик шартнома имзоланди — Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан 80 йил ўтиб. Лондонда Германия канцлери Фридрих Мерц ва Буюк Британия бош вазири Кир Стармер шартномани имзолади.
«Биз мудофаа, ташқи сиёсат, шунингдек, иқтисодий ва ички соҳаларда яқинроқ ҳамкорлик қилишни истаймиз», — деди Мерц.
Ўтган ҳафта Стармер Франция президенти Эммануэл Макрон билан учрашди. Reuters хабар қилганидек, яқинлашув Лондон, Берлин ва Париж ўртасида ташқи сиёсат ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликнинг норасмий механизми бўлмиш E3 доирасида ҳам юзага келган.
Politico аввалроқ таъкидлаганидек, Германия шу тариқа ҳар иккала ядровий давлатнинг ёрдамига таяниши мумкин, бу эса Қўшма Штатларга умид қилмаган ҳолда Европанинг тийиб турувчи салоҳиятини мустаҳкамлайди.
Қолаверса, НАТОнинг шимолий ва шарқий қанотларида жиловлаш ва мудофаа кучайтирилиши керак. Қурол-яроғ соҳасида ҳамкорликнинг кучайиши кутилмоқда. Берлин ва Лондон май ойида 2000 километр масофага учадиган ракеталар устида ҳамкорлик қилиш истагини эълон қилган эди.
Мавзуга оид
10:40 / 09.06.2026
Европанинг янги авлод жанговар самолёти лойиҳаси тўхтатилди
11:20 / 08.06.2026
Ўзбекистон фуқароларини Германия меҳнат бозорига жалб этиш кенгайтирилади
08:50 / 08.06.2026
SIPRI: дунёда ядровий қуроллар сони яна ўсиши мумкин
08:44 / 08.06.2026