Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сунъий интеллект «қотил косатка» мураббийни ўлдиргани ҳақида фейк видео ясади
Ижтимоий тармоқларда даҳшатли лавҳалар акс этган видео тарқалди ва шов-шувларга сабаб бўлди.
Жессика Редклифф исмли мураббийнинг томошабинлар кўз ўнгида косатка томонидан ўлдирилиши акс этган видео ижтимоий тармоқларда шов-шувга сабаб бўлди.
Ролик тезда TikTok ва бошқа ижтимоий тармоқларда тарқалди, бироқ бир неча кундан сўнг бу ғирт фейк экани маълум бўлди.
Аслида ҳеч бир расмий манбада бундай исмли қиз ҳақида маълумот йўқ, янгиликлар архивида ҳам фожиа ҳақида хабар топилмайди. Мутахассисларнинг аниқлашича, «шов-шув» сунъий интеллект томонидан яратилган: роликда сунъий интеллект овозлари ва эски кадрлар ишлатилган бўлиб, улар ҳақиқий воқеага ўхшатиб монтаж қилинган.
Видеода ҳодиса Pacific Blue Marine Park аквариумида содир бўлгани айтилган. Бундан ташқари, «драматик» тафсилот ҳам қўшилган - гўё косаткани ҳайз қони ҳиди ўзига жалб қилган. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, бундай тафсилотлар кўпинча томошабинларнинг ҳиссий реакциясини кучайтириш учун сохта ҳикояларга қўшилади.
Фейк лавҳа ижодкорлари иккита ҳақиқий фожиадан илҳомланган бўлиши мумкин. 2009 йилда мураббий Алексис Мартинес Канар оролларидаги Лоро боғида косатка ҳужумидан кейин ҳалок бўлган эди. 2010 йилда SeaWorld Orlando аквариуми мураббийи Доун Бранчо бошқа бир косатка томонидан сув остига тортиб кетилганди. Бу ҳодиса «Қора сузгич» ҳужжатли фильми учун асос бўлди.
Мавзуга оид
18:40 / 06.02.2026
МОҚ раиси биринчи ўринбосари Отабек Умаров номидан фейк хабарлар юборилаётгани аниқланди
08:42 / 12.12.2025
Адлия вазирлиги фейк хат ва ҳаволалардан огоҳлантирди
08:40 / 22.07.2025
Россия армияси ҳақидаги «фейклар» иши бўйича айбланувчилар «террорчилар рўйхати»га кирди
16:05 / 25.06.2025