Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саида Мирзиёева Қирғизистонда ўтган “Заковат” турнири ғолибларини табриклади
Мирзиёева қирғизистонликларга самимий қабул ва меҳмондўстлик учун ташаккур билдирди.
Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Ўзбекистон терма жамоасини Қирғизистонда ўтказилган Zakovat Asian Cup II мусобақаси ғолиби бўлганлиги билан табриклади.
“Кеча Бишкекда Zakovat Asian Cup II турнири якунланди. Унда Ўзбекистон ва Қирғизистон терма жамоалари интеллектуал курашда ўзаро куч синашди. Рақибимизнинг муносиб ўйини барча мухлисларни бир оз ҳаяжон ва хавотирга солган бўлса-да, жамоамиз уйга ғалаба билан қайтди. Табриклайман”, деб ёзди у.
Саида Мирзиёеванинг таъкидлашича, бу ўйин икки халқни бирлаштирди, кўтаринки кайфият инъом этди ва чегаранинг икки тарафидан жамланган кўплаб одамларни дўстлаштирди.
У қирғизистонликларга самимий қабул ва меҳмондўстлик учун ташаккур билдирди.







Аввалроқ Саида Мирзиёева Қирғизистонга ташрифи чоғида президент Садир Жапаров ва Қирғизистон президенти администрацияси раҳбари Адилбек Қасималиев билан учрашганди.
Мавзуга оид
15:12 / 09.06.2026
Америка бизнеси Ўзбекистон лойиҳаларига қизиқишни кучайтирмоқда — Саида Мирзиёева
17:54 / 06.06.2026
Қўғирчоқ театри санъати анъаналарини асраб қолиш алоҳида аҳамиятга эга – Саида Мирзиёева
17:36 / 05.06.2026
Саида Мирзиёева UNEP ва GEF раҳбарияти билан учрашди
21:42 / 04.06.2026