Ўзбекистон | 13:22 / 25.08.2025
1500
1 дақиқада ўқилади

Одил судлов академиясида малака оширишнинг янгича услублари татбиқ этилади

“Одил судлов соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Фото: Kun.uz

Фармонга кўра, судя ва суд аппарати ходимларининг мажбурий малакасини оширишнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:

🔹 5 йил муддатга тайинланган судялар – ҳар 2 йилда,  10 йил муддатга тайинланган судялар – ҳар 3 йилда  2 ҳафтадан кам бўлмаган;
🔹 Олий суд судялари, суд раислари ва раис ўринбосарлари, шунингдек, муддатсиз даврга тайинланган судялар – ҳар 3 йилда 1 ҳафтадан кам бўлмаган;
🔹 фаолият самарадорлиги рейтингининг паст кўрсаткичларига эга судялар – навбатдан ташқари 2 ҳафтадан кам бўлмаган;
🔹 суд аппарати ходимлари – ҳар 2 йилда 1 ҳафтадан кам бўлмаган малака ошириш курсларида ўқитилади.

Амалдаги судялар учун мураккаб тоифадаги ишлар бўйича малака ошириш курслари ташкил этилади.

Раҳбарлик лавозимларига, қоида тариқасида, фақат раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш курсларини муваффақиятли тамомлаган судялар тайинланади.

Академияда 2026-2027 ўқув йилидан  “Суд фаолияти” мутахассислиги бўйича магистратура дастури асосида ўқитиш ташкил этилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид