Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Солиқ текширувларини ўтказишда мобил видеокамерадан фойдаланилади
Ўзбекистонда 2026 йил 1 январдан бошлаб сайёр солиқ текширувларини ўтказишдан мобил видеокамерадан фойдаланиш мажбурий бўлади.
“Ўзбекистон президентининг тадбиркорлар билан V очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга кўра, мобил видеокамерадан фойдаланмасдан ўтказилган текширувлар ноқонуний ҳисобланади.
Тадбиркорлик субъектларининг солиқ аудити натижалари бўйича молиявий санкцияларни 6 ой ичида тенг улушларда тўлаш ҳуқуқи сайёр солиқ текшируви натижалари бўйича молиявий санкцияларга ҳам татбиқ этилади.
2025 йил 1 август ҳолатига Солиқ хавфини аниқлаш, таҳлил қилиш ва баҳолаш” тизими орқали солиқ текширувларига номзод сифатида шаклланган ва солиқ хавфи 16 триллион сўм бўлган 20 мингдан ортиқ субъектга солиққа оид ҳуқуқбузарликлар аломатларини ихтиёрий бартараф этиш имкони берилган ҳолда, ушбу рўйхат 1 ноябрь ҳолатига қайтадан шакллантирилади.
Мавзуга оид
11:53 / 23.09.2023
Йирик бозорлар ва боғларнинг кириш жойига шахсни юзидан таниб оладиган видеокамералар ўрнатилади
16:24 / 12.04.2023
Самарқандда мактаб ҳожатхонасига ўрнатилган видеокамера бўйича чора кўрилди, қолганларига-чи?
20:48 / 02.03.2021
«Ҳали тадбиркорлар томонидан йўлларга радар ўрнатилмаган» - ЙҲХББ интернетда тарқалган видеога муносабат билдирди
11:18 / 04.07.2019