Иқтисодиёт | 12:29 / 26.08.2025
2595
1 дақиқада ўқилади

Ташқи савдо шартномалари бўйича умидсиз қарзлар онлайн ҳисобдан чиқарилади

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан республика ҳудудига кириб келган ва яроқсиз ҳолга келган маҳсулотларни божхона органлари ва бошқа ваколатли органлар томонидан утилизация қилиш тартиби соддалаштирилди.

Фото: Kun.uz

Ҳужжатга кўра:

  • Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилган ва яроқсиз ҳолга келган товарлар уларни утилизация қилишда, шунингдек "давлат фойдасига воз кечиш" божхона режимида расмийлаштиришда умидсиз қарз деб эътироф этилади;
  • ташқи савдо контрактлари бўйича умидсиз қарздорликни ҳисобдан чиқариш тартиб-таомиллари электрон шаклда амалга оширилади;
  • Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилган ва яроқсиз ҳолга келган товарларни утилизация қилиш тўғрисидаги хулоса "Ягона дарча" божхона ахборот тизими орқали берилади.

2026 йил 1 июлдан бошлаб ташқи савдо шартномалари бўйича умидсиз қарздорликни ҳисобдан чиқариш тартиби E-kontrakt ташқи савдо фаолияти ахборот тизими орқали электрон шаклда амалга оширилади.

Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимида умидсиз қарзларни ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид