Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Автомобиллар ранги шаҳардаги ҳаво ҳароратини ошириши мумкин – тадқиқот
Қуёш нурини қайтарадиган оқ автомобиллардан фарқли ўлароқ, қора рангли машиналар уни ютиб, кўпроқ иссиқлик чиқаради.
Лиссабон университети олимлари автомобиллар ранги шаҳарлардаги ҳаво ҳароратига таъсир қилишини аниқлади. Қуёш нурини қайтарадиган оқ автомобиллардан фарқли ўлароқ, қора рангли машиналар уни ютиб, кўпроқ иссиқлик чиқаради. Шаҳардаги минглаб бундай машиналар «иссиқлик ороли» эффектини кучайтиради.
Тадқиқотчилар ёзнинг иссиқ кунида кўчада турган иккита оқ ва қора автомобил атрофидаги ҳаво ҳароратини таққослади. Маълум бўлишича, қора автомобил атрофдаги асфалтга нисбатан ҳаво ҳароратини 3,8 даражага кўтарган, оқ автомобил эса унга деярли таъсир қилмаган.
Сабаби рангда: оқ бўёқ қуёш нурини 85 фоизгача қайтаради, қора бўёқ эса бор-йўғи 10 фоизгача қайтаради, қолганини ютади. Машинанинг юпқа металл корпуси тез қизийди ва иссиқликни тўғридан-тўғри ҳавога беради.
Шаҳар бўйлаб минглаб шундай машиналар кичик иссиқлик манбаи вазифасини бажаради ва уларнинг ранги кўчалардаги ҳаво ҳароратига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин.
Шаҳардаги «иссиқлик ороли» эффекти нима? Бу шаҳарлар атрофидаги қишлоқларга қараганда анча иссиқроқ бўлган ҳодисадир.
Асосий сабаблари:
- асфалт ва бетон иссиқликни тўплайди ва сақлайди;
- зич қурилиш ҳавонинг эркин айланишига тўсқинлик қилади;
- ишлаётган автомобиллар, кондиционерлар ва саноат корхоналари ҳам иссиқлик ажратади;
- таъсир, айниқса, тунда сезилади, шаҳарларда ҳарорат қишлоқ жойларига қараганда 10 даража юқори бўлиши мумкин, чунки бинолар ва йўллар кун давомида тўпланган иссиқликни аста-секин чиқариб юборади.
Аҳолининг катта қисми шаҳарларда истиқомат қилиши ҳисобга олинса, шаҳардаги «иссиқлик ороли» эффекти саломатлик учун жиддий муаммога айланади, деб таъкидламоқда олимлар.
Мавзуга оид
14:21 / 22.04.2026
Президент Марказий Осиёда иқлим муаммоларини ҳал қилиш бўйича янги ташаббусларни илгари сурди
15:57 / 01.04.2026
Апрелнинг илк кунлари иссиқ ва ёғинларга бой бўлади
07:39 / 01.04.2026
Харита: сув танқислиги энг юқори бўлган давлатлар
23:36 / 30.03.2026