Кўчмас мулк | 19:10 / 12.09.2025
3209
2 дақиқада ўқилади

Август ойида иккиламчи бозорда уй-жой нархлари 1 фоизга қимматлади

Ўтган ойда уй-жой олди-сотди шартномалари сони 26 мингтани ташкил этиб, июл ойига нисбатан 4,6 фоизга камайди. Ҳудудлар кесимида энг кўп битимлар Сирдарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида қайд этилган.

Фото: Kun.uz

2025 йил август ойи якунларига кўра, уй-жой олди-сотди шартномалари сони 25 мингтани ташкил этди ва ўтган ойга нисбатан 4,6 фоизга камайди, дея хабар берди Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази.

Ҳудудлар кесимида энг кўп битимлар Сирдарё (34 фоиз), Хоразм (29 фоиз) ва Сурхондарё (27 фоиз) вилоятларида қайд этилган.

Иккиламчи уй-жой бозори

Ўзбекистоннинг иккиламчи уй-жой бозорида нархлар мўътадил динамикани кўрсатди. Июл ойида 1,7 фоизлик ошишдан сўнг, август ойида бир квадрат метр учун ўртача бозор нархи яна 1 фоизга кўтарилди. Йиллик ҳисобда эса иккиламчи бозордаги нархлар 4 фоизга ўсган.

Ҳудудлар даражасида ўтган йил август ойидан буён уй-жой нархларининг энг юқори ўсиши Жиззах (14 фоиз), Сурхондарё (17 фоиз) ва Сирдарё (10 фоиз) вилоятларида қайд этилган.

Тошкент шаҳрида кўчмас мулк бозоридаги вазият

Йиллик ҳисобда август ойида иккиламчи уй-жой бозорида ўртача нархлар 2,3 фоизга пасайди. Шу билан бирга, пойтахтда бирламчи уй-жой нархлари бир йил ичида мўътадил равишда 0,7 фоизга ошди.

Тошкент шаҳрида иккиламчи уй-жой бозорида нархлар 0,2%га ошди.

Иккиламчи уй-жой нархларларининг энг сезиларли пасайиши Мирзо Улуғбек (-6,3 фоиз), Яшнобод (-4,4 фоиз) ва Чилонзор (-4,6 фоиз) туманларида кузатилди. Шу билан бирга, янги қурилган уй-жойлар сегментида энг юқори нарх ўсиши Мирoбод (6,6 фоиз), Яккасарой (3,6 фоиз) ва Олмазор (2,6 фоиз) туманларида қайд этилган.

Достон Аҳроров
Тайёрлаган Достон Аҳроров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид