Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Афғонистондаги Тўти-Майдон газ конини ўзлаштиришни бошлади
Афғонистон шимолидаги Тўти-Майдон конида газ разведкаси ва қазиб олиш лойиҳасини ишга тушириш маросими бўлиб ўтди. Коннинг газ захиралари 3 трлн куб метрга баҳоланмоқда.
Тадбирда Ўзбекистон президентининг Афғонистондаги махсус вакили Исматулла Эргашев, «Ўзбекнефтгаз» бошқаруви раиси Баҳодир Сидиқов, Ўзбекистон энергетика вазири ўринбосари Бахтиёр Маматкаримов иштирок этди.
Афғонистон томонидан «Толибон» ҳукуматининг иқтисодий масалалар бўйича бош вазири ўринбосари Абдулғани Биродар ва Афғонистон тоғ-кон саноати ва нефт вазири Ҳидоятуллоҳ Бадрий қатнашди.
Биродарнинг таъкидлашича, лойиҳанинг ишга туширилиши Афғонистоннинг инвестицияларни жалб қилишга тайёрлигидан далолат беради. Унинг сўзларига кўра, ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши углеводородлар ва электр энергияси импортига қарамликни камайтиришга, иш ўринларини яратишга, валюта чиқиб кетишини камайтиришга ва газ экспорти учун асос яратишга ёрдам беради.
Amu.tv хабарига кўра, лойиҳа билан Ўзбекистоннинг Eriell компанияси шуғулланмоқда ва дастлабки йили 100 миллион долларлик инвестиция киритади.
Tolonews хабарига кўра, шартнома «AERL Group» ва «KAM Energy Company» билан 25 йил муддатга имзоланган.
Аввалроқ, Исматулла Эргашев лойиҳа «Eriell КАМ» ўзбек-афғон қўшма компанияси томонидан амалга оширилишини маълум қилганди.
Тўти-Майдон кони Афғонистон шимолидаги Жузжон ва Фарёб вилоятларида жойлашган бўлиб, тахминан 7 минг кв км майдонни эгаллайди. Газ захиралари 3 трлн куб метрга баҳоланмоқда. Лойиҳага инвестициялар ҳажми 1 миллиард долларни ташкил этади, улар ўн йил ичида инвестиция қилинади.
Мавзуга оид
09:06 / 03.06.2026
Ўзбекистон Афғонистонга қишлоқ хўжалиги уруғликларини беғараз етказиб берди
09:00 / 03.06.2026
“Толибон” ва Россия: ҳарбий яқинлашув нимани англатади?
21:38 / 27.05.2026
Россия ва «Толибон» ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича келишувга эришди
18:25 / 25.05.2026