Ўзбекистон | 13:47 / 15.09.2025
1086
1 дақиқада ўқилади

Тошкент - Исломобод йўналишидаги парвозлар сони оширилади

Шу йил 28 октябрдан бошлаб Uzbekistan Airways "Тошкент-Исломобод-Тошкент" йўналишидаги мунтазам авиа парвозлар сонини ҳафтасига иккитага етказади.

2025 йил 28 октябрдан бошлаб Uzbekistan Airways АЖнинг "Тошкент-Исломобод-Тошкент" йўналишидаги мунтазам парвозлар сони ҳафтасига иккитага етказилади.

Айни пайтда Uzbekistan Airways АЖ "Тошкент-Лаҳор-Тошкент" йўналишида ҳафтасига икки марта (чоршанба ва жума кунлари), "Тошкент-Исломобод-Тошкент" йўналишида эса ҳафтасига бир марта –шанба куни парвозларни амалга ошириб келмоқда.

Барча йўналишларда ҳаво кемалари йўловчилар билан тўла ҳолда учмоқда, авиачипталар эса рейсдан бир неча кун олдин тўлиқ сотиляпти. Шу боис, йўловчилар талабини қондириш ҳамда мамлакатлар ўртасида транспорт алоқаларини янада ривожлантириш мақсадида парвозлар сони ошириляпти.

Янги рейслар Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар, ишбилармонлар ҳамкорлиги ҳамда ўзаро ташрифларни янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид