Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мониторларда қимор ўйинларини реклама қилган кафе жавобгарликка тортилади
Тармоқларда Brasserie кафесига ўрнатилган мониторларда қимор ўйинларига оид белгилар акс этгани муҳокамага сабаб бўлди. Шундан кейин Рақобат қўмитаси “One More” МЧЖ (Brasserie кафеси)га нисбатан иш қўзғатди.
Ушбу корхона фаолияти ўрганилганда, “Реклама тўғрисида”ги қонуннинг 46-моддаси талаблари бузилиши аломатлари аниқланди, дея хабар берди қўмита.
Қўзғатилган ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича қўшимча маълумот берилиши маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар, шу жумладан интернет орқали ташкил этиладиган ўйинларнинг рекламаси тақиқланган.
Реклама қилиш тақиқланган маҳсулот ҳақида реклама тарқатганлик – 100 БҲМ (бугунги кунда 41 млн 200 минг сўм) жаримага сабаб бўлади.
Аввалроқ, Рақобат қўмитаси букмейкерлик хизматларини тарғиб қилувчи веб-сайтларни блоклагани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
09:01 / 02.06.2026
Рақобат қўмитаси тадбиркорларни хавф даражаси бўйича баҳолайди
20:20 / 25.05.2026
Рақобат қўмитаси Centrum Air вa Qanot Sharq рейсларидаги кечикишлар бўйича сўров юборди
11:48 / 21.05.2026
OLX онлайн реклама бозорида устун мавқега эга деб топилди
10:50 / 18.05.2026