Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қизил Хоч ҲАМАСга гаровга олинганлар жасадини қидиришда ёрдам бера бошлади
Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси (ХҚХҚ) Ғазонинг жанубидаги Рафаҳ ҳудудида гаровга олинганлар жасадини қидиришга кўмаклашмоқда. 21 октябрдан буён Исроилга бирорта ҳам жасад қайтарилмаган.
ХҚХҚ ва мисрлик қидирув гуруҳларига Ғазода “сариқ чизиқ” деб аталадиган — Исроил мудофаа армияси (ЦАҲАЛ) чекинган демаркация чизиғидан нарироқ ҳудудда ҳалок бўлган гаровдаги шахслар жасадини қидиришга рухсат берилди. Бу ҳақда якшанба, 26 октябрь куни Reuters агентлиги Исроил ҳукумати вакилига таяниб хабар қилди.
Қизил Хоч Ғазода исроиллик ҳарбийлар назоратидаги ҳудудда Фаластин ҳаракати — ҲАМАСга жасадларни қидиришда ёрдам бермоқда.
The Times of Israel нашри аниқлик киритишича, ХҚХҚ ишлари Ғазонинг жанубидаги Рафаҳ атрофида амалга оширилмоқда.
ҲАМАС жангчилари ҳозирча бир нечта жасадни топа олмаётганини айтмоқда — жами яна 13 нафар гаровдаги шахснинг қолдиқлари топилиб, топширилиши керак. Сешанба, 21 октябрдан буён бирорта ҳам жасад қайтарилмаган.
Исроил томонининг таъкидлашича, гуруҳ кўпроқ жасадни топшириши мумкин, аммо бундан бош тортмоқда, қолаверса, жасадлар жойлашуви ҳақидаги маълумотни яширмоқда. Бу эса оташкесим тўғрисидаги келишувни бевосита бузишдир, деб ёзади The Times of Israel.
2023 йил 7 октябрда ҲАМАСнинг Исроилга қилган ҳужуми Яқин Шарқдаги можаронинг кескинлашувига сабаб бўлди. Ўшанда жангчилар Исроилга ракета зарбасини бериб, унинг ҳудудига кириб борган ва тахминан 1200 кишини ўлдирган. Шунингдек, 250 кишини гаровга олиб, уларни Ғазо секторига олиб кетган. Кейинчалик гаровдагиларнинг бир қисми алмаштирилган, айримлари ҳалок бўлган.
Исроил бунга жавобан ҲАМАСга уруш эълон қилди. Қуруқликдаги операциялар ва Ғазо секторига ҳаво зарбалари давомида 68 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлгани, яна 170 мингдан зиёд киши яралангани айтилади — бу рақамларни ҲАМАСга бўйсунувчи соғлиқни сақлаш вазирлиги келтирмоқда.
2025 йил 13 октябрда Шарм аш-Шайхда бўлиб ўтган халқаро “тинчлик саммити”да Ғазо секторида оташкесим тўғрисида декларация имзоланган. Оташкесим кучга кирди, ЦАҲАЛ яқиндаги ҳарбий ҳаракатлар ҳудудининг тахминан ярмидан қўшинларни чиқарди. Исроил қарийб 2 минг фаластинлик маҳбусни озод қилди. ҲАМАС жангчилари эса охирги тирик гаровдагиларни қайтарди, аммо ҳали ҳам баъзи ҳалок бўлганларнинг жасадларини ушлаб турибди.
Оташкесим шартларига кўра, ҲАМАС қуролсизланиши ва Ғазо секторида ҳокимиятдан кетиши лозим. Аммо жангчилар қуролни топширмаяпти ва сиёсий рақибларга нисбатан судсиз қатлларни амалга оширмоқда.
Мавзуга оид
12:25 / 29.05.2026
Нетаняҳу ҳарбийларга Ғазодаги назоратни 70 фоизгача кенгайтиришни буюрди
20:01 / 27.05.2026
Исроил ҲАМАС ҳарбий қанотининг янги раҳбарини йўқ қилди
19:07 / 27.04.2026
ФАТҲ Ғазо секторида 20 йил ичида илк бор ўтказилган маҳаллий сайловда ғалаба қозонди
09:15 / 24.02.2026