Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нидерландияда парламент сайловларида овоз бериш бошланди
Нидерландияда парламент сайловлари учун сайлов участкалари очилди. Сўровларга кўра, ўта ўнг сиёсатчи Герт Вилдерс ва унинг Эркинлик партияси (PVV) энг юқори имкониятларга эга.
Парламент сайловларида овоз бериш 29 октябр куни тонгда бошланди.
Сўровлар натижасига қараганда, ўта ўнг сиёсатчи Герт Вилдерс ва унинг Эркинлик партияси (PVV) 2023 йилдаги муваффақиятни такрорлаш имконига эга — ўшанда партия кутилмаганида энг юқори натижа кўрсатиб, сайловчиларнинг 23,5 фоиз қўлловига эришган эди. Бироқ бу сафар Вилдерс, эҳтимол, ҳукуматни бошқара олмайди, чунки Нидерландиядаги бошқа йирик партиялар Эркинлик партияси билан коалиция тузишга тайёр эмаслигини олдиндан маълум қилган.
Шу шароитда сайловларнинг энг катта интригаси — қайси партия иккинчи ўринни эгаллашида. Айнан шу партия, эҳтимол, келгуси ҳукумат коалициясини бошқариш имкониятига эга бўлади. Ҳозирча сўровлар бўйича мамлакатда машҳурлик жиҳатидан иккинчи ўринда — Европа комиссиясининг собиқ иқлим бўйича комиссари Франс Тиммерманс бошчилигидаги Меҳнат партияси ва «Яшил сўллар» партияларининг сайлов коалицияси жойлашган.
Жорий йил ёзида Нидерландияда тўрт партиядан иборат коалиция миграция қонунчилиги бўйича келиша олмагани туфайли парчаланган эди. Герт Вилдерс бошчилигидаги бу ҳукумат ҳокимиятда атиги 11 ой турди. Амалдаги сайловларда ўта ўнг сиёсатчи ғалаба қозонган тақдирда ҳам қиролликда ЕИдаги энг қатъий сиёсий бошпана қоидаларини жорий этишни ваъда қилган. 28 октябр куни телевидениеда бўлиб ўтган дебатларда у ҳатто Нидерландияда бошпана сўровларини «дарҳол қабул қилишни тўхтатиш»га чақирди.
Германиянинг Frankfurter Rundschau газетаси таъкидлашича, «Германия учун ҳам сиёсий аҳамиятга эга» бўлган ушбу сайлов натижалари Берлинни қизиқтиради. Нашр муаллифлари қуйидаги хулосани келтиради: «Кенг тарқалган фикр — ёки умид — ҳукуматдаги ўнг кучлар ўзини ўзи фош қилиши Нидерландияда ўзини оқламади».
Мавзуга оид
22:32 / 09.06.2026
Нидерландия билан ўйин ишонч берди: Ўзбекистон ЖЧга тайёр экан!
19:11 / 08.06.2026
Ўзбекистон ва Нидерландия миллий жамоалари бир кунда иккита ўйин ўтказади
09:00 / 08.06.2026
Арманистондаги сайловларда Пашинян партияси етакчилик қилмоқда
21:43 / 07.06.2026