Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Битирувчиларни ишга олган тадбиркорлар учун имтиёзлар жорий этилди
Президент қарори (№328, 03.11.2025)га мувофиқ, олий таълим ташкилотлари битирувчиларини ишга қабул қилган тадбиркорлар учун молиявий рағбатлантириш механизмлари жорий этилди. Лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш орқали иш ўринлари яратиш ва ёш мутахассисларни банд қилиш кўзда тутилган.
Янгиланган тартиб ПҚ–61-қарорга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар асосида қатор чораларни назарда тутади.
Битирувчини ишга қабул қилган тадбиркорларга 7 йилгача (шундан 2 йили имтиёзли давр) 5 млрд сўмгача миқдорда, Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоиз пункт юқори ставкали маблағ ажратилади.
“Бир миллиард — бир битирувчи” қоидаси. Ҳар бир 1 млрд сўмгача ажратиладиган маблағ учун тадбиркор камида 1 нафар битирувчини ишга қабул қилади.
Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги лойиҳаларга — асосий воситаларни сотиб олиш ва айланма маблағларни тўлдириш мақсадида берилади.
Тадбиркор молиявий қўллаб-қувватлашга асос бўлган битирувчи билан 2 йил ичида меҳнат шартномаси бекор қилинса, бекор қилинган санадан бошлаб ставкалар тижорат ставкасига ўзгартиради.
Агар ушбу ходим ўрнига 1 ой ичида бошқа битирувчи қабул қилинса, имтиёз шарти сақланади.
Битирувчилар ўртасида энг яхши стартап ва инновацион лойиҳалар танлови ўтказилади. Ғолибларга 1 млрд сўмгача грант ажратилади, шарт — ташкилот камида 2 нафар битирувчини ишга олади.
Мавзуга оид
17:49 / 19.05.2026
Айрим педагогларга самолёт ва поезд чиптаси учун чегирма берилиши мумкин
12:01 / 01.05.2026
Энг кўп солиқ ва божхона имтиёзини олган компаниялар маълум қилинди
09:09 / 14.04.2026
Ўзбекистонда электрон тижорат учун бонд омборлари ташкил этилади
22:38 / 08.04.2026