Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Toyota академияси: сифат, ишонч ва ривожланишнинг янги босқичи
Toyota Uzbekistan («Summit Motors Central Asia» МЧЖ ХК) Ўзбекистонда минтақадаги илк ва ягона тренинг марказини яъни Toyota Academy Central Asiaни ишга туширди. Тойота Академияси ходимлар малакасини ошириш, мижозлар ишончини мустаҳкамлаш ва барча дилерлик марказларида хизмат сифатини бир стандартга олиб чиқишни мақсад қилади.
Toyota Uzbekistan мамлакат пойтахтида янги ўқув ва малака ошириш маркази — Toyota академиясини очди. Янги лойиҳа компаниянинг мижозларга янада сифатли ва ишончли хизмат кўрсатиш йўлидаги муҳим қадами ҳисобланади.

2015 йилдан буён Марказий Осиё бозорида фаолият юритаётган Toyota Uzbekistan («Summit Motors Central Asia» МЧЖ ХК) ва Toyota Central Asia бугунги кунда Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистонда расмий ҳамда ягона дистрибютор сифатида иш олиб бормоқда. Компания фаолияти давомида узоқ муддатли ишонч, сифат ва доимий ривожланиш тамойилларига таянади.

Академиянинг асосий мақсади
Toyota академияси — минтaқадаги илк ва ягона тренинг маркази бўлиб, у нафақат техник билим бериш, балки хизмат маданияти, мижоз билан мулоқот, сотув ва бошқарув кўникмаларини ҳам ўргатишга йўналтирилган.
Лойиҳа орқали компания барча дилерлик марказларида хизмат сифатини ягона стандарт даражасига олиб чиқишни, ходимлар малакасини мунтазам оширишни ва энг муҳими — мижозлар ишончини мустаҳкамлашни кўзламоқда.
Академиядаги тренинглар замонавий жиҳозланган лабораторияларда ўтказилади. Бу ерда гибрид технологиялар, электрон тизимлар, двигател ва трансмиссия бўйича махсус амалий машғулотлар ташкил этилади. Бундай ёндашув мутахассисларга назарий билим билан бирга реал иш тажрибасини ҳам беради.

“Toyota Uzbekistan” бош директори Ҳироки Шукуянинг айтишича, бу Ўзбекистон билан узоқ ҳамкорлик учун муҳим қадам ҳисобланади:
“Ушбу академия орқали биз таълим сифатини ошириш, инсон капиталини ривожлантириш ва янги иш ўринлари яратишни мақсад қилганмиз. Шунинг учун бугунги босқичга етганимиздан фахрланамиз. Умид қиламанки, биз Ўзбекистон билан узоқ йиллар давомида биргаликда ривожланамиз.

Toyota компаниясининг асосий миссияси — мижозларга хавфсизлик ва хотиржамликни таъминлашдир. Шу мақсадда ташкил этилган ушбу академия биз учун катта аҳамиятга эга. Чунки айнан бу ерда биз ўз мутахассисларимизни тайёрлаймиз. Фақат билимли ва малакали ходимларгина сифатли хизмат кўрсатиши мумкин. Умид қиламанки, одамлар Toyota компаниясининг сифатга бўлган садоқатини янада чуқурроқ ҳис қилишади. Бизнинг мақсадимиз — энг юқори сифатли хизматни тақдим этиш ва натижада мижозлар хавфсизлиги ҳамда хотиржамлигини таъминлашдир”, дейди у.

Toyota учун энг муҳим жиҳат — бу мижозлар хавфсизлиги ва хотиржамлигидир. Шу боис яратилган Toyota академияси нафақат компания ходимлари учун, балки бутун минтақадаги сервис маданиятини янги босқичга олиб чиқишни мақсад қилади.
Янги марказ Toyota’нинг Ўзбекистон ва Марказий Осиё билан узоқ муддатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлидаги ишончли қадами сифатида баҳоланмоқда.
Телефон: +998 78 120 18 18
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
18:54 / 05.06.2026
Дунёдаги энг машҳур 10 та автомобил бренди номи эълон қилинди
07:52 / 09.12.2025
Toyota етакчи, BYD шиддат билан яқинлашмоқда: дунё автобозори рейтинги
12:03 / 31.10.2025
Toyota янги IMV Origin моделини тақдим этди: бу машинани ҳар ким ўзи йиғади
14:41 / 18.09.2025