Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон валютаси деноминация қилинди, ундан тўртта нол олиб ташланади
Эрон президенти Масъуд Пизишкиён валютани деноминация қилиш тўғрисидаги фармонни имзолади ва бу ҳақда Марказий банкни хабардор қилди.
«Пизишкиён Марказий банк тўғрисидаги қонуннинг 58-моддаси «а» бандига тузатиш кучга киргани тўғрисида Марказий банк раҳбариятини хабардор қилди», дейилади хабарда. Бу амалда миллий валютанинг деноминациясини назарда тутади.
Шундай қилиб, миллий валюта тўртта нолни йўқотади - 10 минг риёл 1 риёлга тенглаштирилади. Шунингдек, янги валюта бирлиги - қирон жорий этилади, у риёлнинг юздан бир қисмига тенг бўлади. Уч йиллик ўтиш даври режалаштирилган бўлиб, бу даврда мамлакатда икки томонлама муомала тамойили амал қилади: эски ва янги риёллардан фойдаланишга рухсат берилади.
Деноминация тўғрисидаги қонун лойиҳаси октябрь ойи бошида Эрон парламенти томонидан қабул қилинган. Уни 144 депутат ёқлади, 108 нафари қарши чиқди, яна уч нафари бетараф қолди.
Риёлни деноминация қилиш режаси биринчи марта 2019 йилда Эрон ҳукумати томонидан таклиф қилинган ва шундан бери кўплаб ўзгаришларга учраган. 2024 йилда Пизишкиён риёлни 1979-йилги Ислом инқилобидан олдин мамлакатда ишлатилган валюта - туман деб ўзгартиришни таклиф қилди, аммо бу ташаббус рад этилди.
Эронда Марказий банк томонидан ўрнатиладиган расмий курсга кўра, 1 АҚШ доллари қиймати 42 минг риёлга тенг. Аммо валюта сотиб олишдаги чекловлар, санкциялар ва юқори инфляция туфайли одамлар долларни сотиб оладиган «қора бозор» пайдо бўлган. У ерда 1 доллар қиймати 1 млн 127 минг риёлга тенг. Йиллик инфляция (истеъмол нархлари индекси) 2025 йил сентябрь ҳолатига кўра 45,3 фоиз атрофида шаклланмоқда. Жаҳон банки маълумотларига кўра: 2024 йилда инфляция 32,5 фоизни ташкил этган.
Мавзуга оид
09:13
«Биби, эҳтиёт бўл, акс ҳолда мутлақо ёлғиз қоласан» – Трампнинг чақириқлардан кейин Исроил ва Эрон тўхтади
20:34 / 08.06.2026
Хоминаий ўлдирилгач, Россияда Путинни қўриқлаш учун яратилган кузатув тизими ўчириб қўйилди
10:45 / 08.06.2026
Трамп Эрон бўйича янги шартларни очиқлади
09:20 / 08.06.2026