Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Интеллектуал мулк экспертизаси муддати икки баробарга қисқартирилади
Президент қарори билан интеллектуал фаолият натижаларини рағбатлантириш ва соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар белгилаб қўйилди. Унга кўра, 2026–2027 йилларда интеллектуал мулк объектларини рўйхатдан ўтказиш бўйича экспертиза муддатларини замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда икки баробарга қисқартириш мақсад қилинган.
“Интеллектуал фаолият натижаларини рағбатлантириш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишни кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори (ПҚ–358-сон, 27 ноябр 2025 йил) қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2026–2027 йилларда интеллектуал мулк соҳасини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари қуйидагилар этиб белгиланди, жумладан:
мамлакатда рўйхатдан ўтказилган интеллектуал мулк объектлари сонини 100 мингтага етказиш;
интеллектуал мулк объектларини рўйхатдан ўтказиш жараёнида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш орқали экспертиза муддатларини 2 баробарга қисқартириш.
Шунингдек, қарор билан Адлия вазирлигининг мавжуд “Саноат мулки муҳофазаси” ва IP Protection ахборот порталлари негизида ягона “Интеллектуал мулк муҳофазаси” портали ишга туширилиши белгиланган. Ушбу платформа орқали:
интеллектуал мулк масалаларига оид мурожаатларни онлайн қабул қилиш;
интеллектуал мулк объектлари билан боғлиқ шартномаларни онлайн тарзда тузиш;
контрафакт товарлар, шунингдек, интеллектуал мулк ҳуқуқларини бузганлиги учун фаолияти чекланган веб-сайтлар тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш имкони яратилади.
Кутилишича, қабул қилинган чора-тадбирлар интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини замонавийлаштириш, ихтирочилар ва муаллифларни янада фаолроқ рўйхатдан ўтишга рағбатлантириш, шунингдек, барча жараёнларни рақамлаштириш ҳисобидан шаффофлик ва тезкорликни таъминлашга хизмат қилади.
Мавзуга оид
15:02 / 28.11.2025
Интеллектуал мулк соҳасида тадбиркорлар рейтингига оид янги тартиб жорий этилади
10:32 / 11.08.2025
Интеллектуал мулк ҳимояси бўйича айрим қонунлар ўзгартирилди
18:11 / 09.08.2019
Интеллектуал мулкка эгалик учун рўйхатдан ўтиш ДХМ орқали амалга оширилади
08:43 / 12.05.2017