Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Айрим дарахтлар гуллай бошлади. Энди нима бўлади?
Ноябр бошидаги совуқлик сабаб дарахтлар уйқуга кирган эди, аммо кейин ўта қуруқ ва иссиқ об-ҳаво ҳукм сургани боис айрим турдаги мевали дарахтлар гуллаб юборди.
Бу тупроқнинг ҳаддан ташқари қуруқлиги билан изоҳланади. Одатда дов-дарахтлар қишки тиним даврига тупроқдаги етарли намлик билан кириб бориши керак. Аммо, бу йил бундай ҳодиса кузатилмади: қуруқ тупроқ дов-дарахтларга кучли стрессларни улашиб, +15 даражадан юқори кузатилган ҳарорат уларда куртакларнинг бўртиб чиқиб, гуллаб юбориши ҳолатларини келтириб чиқарди.
Декабр ойининг ўртасида, аниқроғи 10 декабрдан 13 декабр оралиғида аҳоли зич истиқомат қилувчи вилоятлар ҳамда қишлоқ хўжалиги ер майдонлари катта бўлган ҳудудларга яхшигина ёғингарчилик тушиши ойдинлашмоқда. Декабр ойи умумий маънода илиқ келиши ва унинг иккинчи ва учинчи ўн кунлигида камида уч ёки тўртта нам ҳаво оқимларидан ёғинлар тушиши кутилмоқда.