Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бахтиёр Саидов Венада Йоҳанн Вадефул билан музокаралар ўтказди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Вена шаҳрида Германия ташқи ишлар вазири Йоҳанн Вадефул билан учрашиб, савдо, инвестициялар, “яшил” энергетика, касбий таълим ва ўзаро боғлиқлик соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Вена шаҳрида Германия ташқи ишлар вазири Йоҳанн Вадефул билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда вазир ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Томонлар Ўзбекистон–Германия муносабатларининг ўсиб бораётган динамикасини қайд этар экан, савдо, инвестициялар, “яшил” энергетика, касбий таълим ва ўзаро боғлиқлик каби соҳалардаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.
Шунингдек, музокаралар чоғида халқаро ва минтақавий муҳим масалалар, шу жумладан, икки томонлама ҳамкорлик доирасидаги бўлажак тадбирлар кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Мавзуга оид
09:01 / 04.06.2026
Ўзбекистон ва Ҳонгконг ўртасида визасиз режим жорий этилиши мумкин
09:26 / 07.05.2026
Германия Ташқи ишлар вазирлиги Европа Иттифоқини ислоҳ қилиш режасини таклиф этди
10:07 / 20.04.2026
Ўзбекистон дипломатик алоқалар ўрнатган давлатлар сони 167 тага етди
20:49 / 18.04.2026