Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қурилаётган объектлар ҳақида маълумот берадиган платформа ишга тушди
Сайтда фойдаланувчи танлаган ҳудуд интерактив харитада алоҳида ранглар билан ажратилган зоналар кўринишида акс этади.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг маълум қилишича, қурилаётган объектлар ҳақида маълумот олиш имконини берувчи интерактив харита ишга туширилди.
Ундан фойдаланиш учун DShQ.shaffofqurilish.uz платформасига кириш лозим. Сайтда фойдаланувчи танлаган ҳудуд интерактив харитада алоҳида ранглар билан ажратилган зоналар кўринишида акс этади.
Унда барча қурилаётган объектлар уч тоифага ажратилган:
қизил — қурилиши тўхтатилган;
кўк — қурилиш жараёнида бўлган;
қора — музлатилган (бекор қилинган) қурилиш лойиҳалари.
Харитада объектларнинг сейсмик даражасини ҳам кўриш мумкин.
Вазирликнинг билдиришича, бугунга қадар 20 миллиондан ортиқ аҳоли яшайдиган ҳудудлар рақамлаштирилган.
Мавзуга оид
09:05 / 06.06.2026
Қурилиш соҳасида сунъий интеллект жорий этилади
09:56 / 05.06.2026
Қурилишга рухсат олиш жараёни соддалаштирилади
08:01 / 21.04.2026
Қурилиши ярим йўлда қолган энг машҳур меъморий лойиҳалар
16:04 / 27.02.2026