Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ишончли бошқарувчилар активларини баҳолаш ҳар чоракда амалга оширилади
Адлия вазирлигида “Инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларнинг ўз маблағлари миқдори ва инвестиция активларининг ўртача йиллик қийматини аниқлаш тартиби тўғрисида”ги низом давлат рўйхатидан ўтказилди.
Низомга кўра, ишончли бошқарувчи ўзи бошқарадиган инвестиция активлари ўртача йиллик қийматининг камида 5 фоизи миқдорида ўз маблағларига эга бўлиши шарт.
Ишончли бошқарувчининг ўз маблағлари миқдори устав капитали, қўшилган капитал, захира капитал, тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар), мақсадли тушумлар, шунингдек келгуси харажатлар ва тўловлар захиралари асосида белгиланиши назарда тутилган.
Шунингдек, инвестиция активларининг ўртача йиллик қийматини баҳолаш ишончли бошқарувчилар томонидан ҳар чоракда амалга оширилиши белгиланди. Баҳолаш натижалари ишончли бошқарувчининг ўз маблағлари ва инвестиция активларининг ўртача йиллик қиймати тўғрисидаги ҳисоботида акс эттирилади.
Мавзуга оид
19:52
Президент ҳузурида Тошкент халқаро инвестиция форумига тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинди
21:09 / 08.06.2026
Президент 4-мис бойитиш фабрикаси лойиҳасини ишлаб чиқишни жадаллаштиришни буюрди
14:57 / 02.06.2026
Депутатлар ТХММ ва Enterprise Uzbekistan тўғрисидаги қонунларни қабул қилди
20:22 / 26.05.2026