Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Харита: қайси мамлакат табиий ресурсларга энг кўп даражада боғлиқ?
Табиий ресурслар ҳали-ҳамон кўплаб мамлакатлар учун иқтисодий ўсишнинг кучли манбаи бўлиб қолмоқда. Нефт ва газдан тортиб, фойдали қазилмалар ва ўрмонларгача — бу бойликлар улкан даромад келтириши мумкин, бироқ айни пайтда иқтисодиётни заиф ва ташқи омилларга ўта таъсирчан қилиб қўяди.
Жаҳон банки гуруҳи тақдим этган маълумотларга асосланган янги визуализация табиий ресурслардан тушадиган даромадларнинг ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)даги улушини кўрсатиб, қайси мамлакатлар хомашё қазиб олиш ва сотишга энг кўп таянишини яққол намоён қилади. Унда ресурс рентасининг ЯИМдаги улуши акс эттирилган — яъни нефт, газ, кўмир, фойдали қазилмалар ва ўрмон ресурсларидан тушадиган иқтисодий ортиқча қиймат (уларни қазиб олиш харажатлари чиқариб ташланганидан кейин қоладиган қисми).
Табиий ресурсларга боғлиқлик даражаси энг юқори чегарада турган давлатлар сони кўп эмас. Рўйхатда Ливия биринчи ўринда: табиий ресурслардан келадиган даромадлар унинг ЯИМ 61 фоизини ташкил этади. Бу мамлакат иқтисодиётининг деярли тўлиқ нефт экспортига таянаётганини кўрсатади. Ироқ, Конго Демократик Республикаси ва Конго Республикаси ҳам иқтисодий маҳсулотининг учдан бир қисмидан ортиғини табиий ресурслар ҳисобига олади.
Бундай иқтисодиётларда давлат даромадлари, иш билан бандлик ва хорижий валюта тушумлари жаҳон хомашё нархларидаги тебранишлар билан жуда узвий боғлиқ бўлади.
Табиий ресурсларга юқори даражада боғлиқ мамлакатларнинг аксар қисми Яқин Шарқ ва Африкада жойлашган. Нефт ва газга бой давлатлар — масалан, Эрон, Ангола, Уммон, Қатар ва Саудия Арабистони ушбу гуруҳда сезиларли ўрин тутади.
Саҳрои Кабирнинг жанубидаги Африка мамлакатларида эса фойдали қазилмалар экспортчилари, жумладан Замбия ва Ангола, шунингдек нефт қазиб олувчи давлатлар — Экваториал Гвинея ва Чад катта аҳамиятга эга: уларнинг иқтисодиёти ресурс рентасига кучли даражада боғлиқ.
Мавзуга оид
19:32 / 15.12.2025
Киши бошига табиий бойликлар: Саудияда 1 млн, Россияда 520 минг доллар. Ўзбекистонда-чи?
07:23 / 12.12.2025
Киши бошига табиий бойлик бўйича дунё етакчилари: Саудия биринчи, Канада — иккинчи
15:42 / 14.11.2024
Россиядан Венесуэлагача: табиий бойликлар бўйича энг бой давлатлар
18:49 / 12.08.2022