Иқтисодиёт | 14:07 / 15.01.2026
2253
1 дақиқада ўқилади

Россия Ўзбекистонга шоколад етказиб беришда етакчи бўлди

2025 йилнинг январ–ноябр ойларида Ўзбекистонга 32 та давлатдан жами 19,1 минг тонна шоколад маҳсулотлари импорт қилинган. Умумий импорт қиймати 66,2 млн АҚШ долларини ташкил этган. Энг катта ҳажм Россия ҳиссасига тўғри келади.

Фото: iStock

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 11 ойида шоколад импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,7 минг тоннага ёки 19,9 фоизга камайган.

Статистикага кўра, Ўзбекистонга шоколад маҳсулотларини энг кўп етказиб берган давлатлар қуйидагича:

  • Россия — 14 минг тонна;
  • Нидерландия — 1,4 минг тонна;
  • Украина — 839,1 тонна;
  • Қозоғистон — 583,5 тонна;
  • Туркманистон — 463,1 тонна;
  • Франция — 399,2 тонна;
  • бошқа давлатлар — 1,4 минг тонна.

Маълумотларга кўра, Россиядан келтирилган маҳсулотлар умумий импорт ҳажмининг тахминан 73,3 фоизини ташкил этган (14 минг тонна/19,1 минг тонна). Шунингдек, умумий қийматдан келиб чиқиб ҳисобланганда, 2025 йил 11 ойида импорт қилинган шоколаднинг ўртача нархи тахминан 1 тоннасига 3 466 доллар атрофида бўлган (66,2 млн доллар/19,1 минг тонна).

Импорт ҳажми пасайишига қарамай, етказиб берувчилар географияси кенглигича қолгани (32 давлат) бозорда диверсификация сақланаётганидан далолат бериши мумкин.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид