Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев жамоат хавфсизлиги бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказади
Бугун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри ички ишлар бош бошқармаси ҳузуридаги Қўриқлаш бошқармасига ташриф буюриб, соҳада амалга оширилаётган ишлар билан танишади. Шунингдек, пойтахтда хавфсиз муҳитни шакллантириш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказади.
Маълум қилинишича, ташриф давомида давлат раҳбари Қўриқлаш бошқармаси фаолияти, жамоат тартибини сақлаш, объектлар хавфсизлигини таъминлаш ва замонавий технологияларни жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишади.
Шунингдек, президент раҳбарлигида ўтказиладиган видеоселектор йиғилишида Тошкент шаҳрида хавфсиз муҳитни шакллантириш, аҳоли осойишталигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда жамоат хавфсизлигини самарали таъминлаш бўйича намунавий амалиётни яратиш чора-тадбирлари муҳокама қилинади.